Ўзбекистон | 11:19 / 01.10.2020
7525
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида 7 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситаси аниқланди

Ҳолат юзасидан Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

2020 йилнинг 17 сентябрь куни соат 09:00да Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани Сергели МФЙ ҳудудида ИИБ ходимлари томонидан “Қорадори-2020” тадбири ўтказилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Тадбир вақтида шубҳали кўринган 43 ёшли М.А. тўхтатилиб, олдида бўлган 1 дона оқ рангли полиэтилен қопи кўздан кечирилганида, қоп ичида ўзига хос ўткир ҳидли ўсимлик борлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, қоп ичидаги модда вазни 7 кг. 644 граммга тенг бўлган ёғда қовурилган таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, М.А. жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб қилинган ва унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид