Жаҳон | 15:43 / 07.10.2020
10875
1 дақиқада ўқилади

Коронавирусга чалинган Порошенконинг аҳволи ёмонлашгани маълум қилинди

Пётр Порошенко коронавирус юқтирганлиги ҳақида сентябрь охирларида маълум бўлганди.

Фото: РИА Новости

Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенконинг аҳволи кескин ёмонлашди. Бу ҳақда унинг турмуш ўртоғи Марина Порошенко маълум қилди.

«У касалхонада, комплекс муолажа олмоқда. Афсуски, унинг қони ҳолати ёмонлашди – жудаям қуюқлашиб кетган. Шифокорлар ҳаттоки таҳлил ҳам олишолмаяпти», — деди у.

Порошенконинг қизи Евгения ҳам коронавирус юқтирган бўлиб, унинг ҳолати яхшилиги айтилмоқда. Пётр Порошенкода ўпканинг икки томонлама шамоллаши аниқланган.

Пётр Порошенко коронавирус юқтирганлиги ҳақида сентябрь охирларида маълум бўлганди. У коронавирусга топширган тести мусбат чиққани ва уйида даволанаётганини маълум қилганди. 3 октябрь куни эса шифохонага ётқизилди.

Мавзуга оид