Жаҳон | 22:11 / 12.10.2020
5541
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг йирик авиакомпаниялардан бирининг раҳбари истеъфога чиқди

British Airways’га Ирландиянинг Aer Lingus авикомпанияси директори Шон Дойл раҳбар бўлади.

Фото: Reuters

Дунёнинг энг йирик авиакомпанияларидан бири бўлган British Airways раҳбари Алекс Крус истеъфога чиқди. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.

Крус компаниядаги фаолиятини ноижрочи директор лавозимида давом эттиради. У British Airways авиакомпаниясига 2016 йилда Испаниянинг Vueling авиакомпаниясидан ўтганди.

British Airways’га Ирландиянинг Aer Lingus авикомпанияси директори Шон Дойл раҳбар бўлади. У раҳбарлик қиладиган авиакомпания International Airlines Group (IAG) холдинги таркибига киради. Холдинг British Airways, Испаниянинг Iberia, Vueling, Level ва юк ташувчи IAG Cargo авиакомпанияларига эгалик қилади.

Йил бошидан буён дунё бўйича ички парвозларда йўловчилар сони 57,5 фоизга, халқаро парвозларда эса 91,9 фоизга камайди. 40та авиакомпания банкротлик жараёнини бошлади.

Мавзуга оид