Жаҳон | 19:25 / 15.10.2020
23168
1 дақиқада ўқилади

Россия Қирғизистонга молиявий ёрдам беришни тўхтатди

Песков Кремлдагилар Қирғизистонда содир бўлаётга воқеаларни диққат билан кузатаётганлигини қайд этди.

Фото: Владимир Воронин / AP

Россия Қирғизистонда вазият барқарорлашмагунига қадар молиявий ёрдам кўрсатишни тўхтатиб туради. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

"Ҳозирда, табиийки, ҳукумат йўқ ва республикадаги инқирозли онларни кўриб турибмиз. Шу боис, албатта, барча идоралар, барча ташкилотлар ишга тушмагунига қадар маълум бир вақт танаффус қилиш маънога эга", - деди Песков.

У Қирғизистон билан мулоқот давом этаётганини таъкидлади.

"Элчихонамиз ҳам, ташқи ишлар вазирлиги ҳам ишламоқда. Мулоқотлар бўлган ва давом этади", - деди Песков.

Песков Кремлдагилар Қирғизистонда содир бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатаётганлигини қайд этди.

Аввалроқ Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиққанлигини эълон қилганди.

Мавзуга оид