Ўзбекистон | 14:51 / 16.10.2020
3378
2 дақиқада ўқилади

Масс-медиа фонди матбуот котибларини малака ошириш курсларига таклиф этмоқда

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Медиа ва коммуникация мактаби лойиҳаси доирасида матбуот котибларининг малакасини ошириш курсларига қабул эълон қилди.

Фото: Масс-медиа фонди

Курслар 22–24 октябрь кунлари ташкил этилади ва ўзбек тилида олиб борилади.

Матбуот котиблари 19 октябрь соат 12:00гача қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин. Ўринлар сони чекланган.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

  • камида бир йил давомида матбуот котиби сифатида ишлаганлик тажрибаси;
  • пресс-релиз ва бошқа матбуот материалларини ёзиш техникаси ва усулларини билиш;
  • интервью, матбуот анжуманлари ва брифингларни ташкил этиш ва ўтказиш қоидаларини билиш;
  • интернет тармоғида ишлаш, мультимедиа ускуналаридан фойдаланиш кўникмалари.

Курс дастури:

• PR – пайдо бўлишидан ҳозирги вақтдаги ролигача;

• Мақсадли аудитория ва у билан ишлаш усуллари;

• PR – коммуникация: турлари ва динамикаси;

• Медиарилейшнз: журналистларга ёндашув топишнинг усуллари;

• Пиарматн ва унинг хусусиятлари;

• Матбуот анжумани: назария. Ноқулай саволларга жавоб бериш усуллари;

• Фейкларни аниқлаш усуллари;

• Инфосабаб, сторителлинг, паблицит капитал;

• Фрейминг ва рефрейминг;

• Камера тўғрисида гапиришнинг сирлари;

• PR стратегия;

• Инқирозли вазиятни қандай бошқариш мумкин;

• Инқирозга қарши PR;

• Бошқа масалалар.

Курслар ўзлаштирилган кўникмаларни амалда мустаҳкамлаш билан олиб борилувчи интерфаол машғулотларни ҳам ўз ичига олади.

Курсда қатнашиш учун танлаб олинган номзодларнинг электрон почта манзилига индивидуал хабар юборилади.

Мавзуга оид