Жамият | 10:35 / 19.10.2020
18716
1 дақиқада ўқилади

Ирригация институтининг Бухоро филиали директори 52 ёшида вафот этди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали директори вафот этди.

Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, техника фанлари доктори, профессор Нусрат Муродов 52 ёшида оламдан ўтган. Унинг ўлимига нима сабаб бўлгани айтилмаган.

Нусрат Муродов 1968 йил Бухоро вилоятида туғилган, 1992 йилда Машинасозлик технологияси кафедрасини тугатган. 

У Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бухоро вилояти ҳокимлиги ва кенг жамоатчилиги марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Мавзуга оид