Жаҳон | 21:29 / 20.10.2020
6005
1 дақиқада ўқилади

Nike дунёнинг энг қиммат кийим бренди деб топилди

Агентлик таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, Nike жорий йилда ўтган йил билан таққослаганда олти фоизга қимматлади. У дунёнинг энг қиммат компаниялари умумий рейтингида 15-ўринга кўтарилди.

Фото: REUTERS/Valentyn Ogirenko

Nike дунёнинг 2020 йилдаги энг қиммат кийим бренди бўлди. У 34,3 миллиард долларга баҳоланди. Бу ҳақда Interbrand консалтинг агентлиги маълум қилди.

Агентлик таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, Nike жорий йилда ўтган йил билан таққослаганда олти фоизга қимматлади. У дунёнинг энг қиммат компаниялари умумий рейтингида 15-ўринга кўтарилди.

Ундан бир поғона пастда Франциянинг Louis Vuitton модалар уйи жойлашди (умумий рейтингда 17-ўрин).

Улардан кейинги ўринни нархи 21,2 миллиард доллар деб баҳоланган Chanel бренди эгаллади. Юқори бешликка, шунингдек, Hermes модалар уйи ва Gucci компанияси жойлашди.

Adidas рўйхатнинг 50-қаторидан жой олди, Dior ва Prada эса мос равишда 83- ва 99-ўринларни эгаллади.

Nike ўтган йил октябрида дунёдаги энг қиммат спорт бренди деб топилганди. 

Мавзуга оид