Жаҳон | 17:17 / 24.10.2020
9385
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Минскдаги элчихонаси америкаликларни Беларусни тарк этишга чақирди

Аввалроқ мухолифат етакчиси Светлана Тихановская Беларусь президенти Александр Лукашенкога ультиматум қўйганди. Агарда ультиматум талаблари бажарилмаса, мамлакатда оммавий иш ташлашлар ва намойишлар ўтказилиши айтилган.

Фото: AFP

АҚШнинг Минскдаги элчихонаси америкаликларни Беларусда “халқ ультиматуми” натижасида ўтказилиши мумкин бўлган оммавий акциялардан узоқроқ туришга чақирди.

 Аввалроқ Беларусь мухолифати етакчиси Светлана Тихановская президент Александр Лукашенкога ультиматум қўйганди. Ультиматумга кўра, Лукашенко 26 октябргача истеъфога чиқиши, сиёсий маҳбуслар озодликка чиқарилиши лозим. Агарда бу талаблар бажарилмаса, мамлакатда оммавий иш ташлашлар ва намойишлар ўтказилиши айтилган.

 Элчихона хабарида айтилишича, оммавий акциялар вақтида хавфсизлик органлари ва намойишлар қатнашчилари куч ишлатишга ўтишлари мумкин.

Элчихона АҚШ фуқароларига озиқ-овқат, сув, дори-дармон, нақд пул ва бошқа зарур буюмларнинг уч кунлик захирасини йиғиб қўйишни, шунингдек, Беларусни тарк этиш имкониятини кўриб чиқишни тавсия қилмоқда. 

Мавзуга оид