Жамият | 19:07 / 27.10.2020
6757
2 дақиқада ўқилади

«Асака» банк: «Тошкент металлургия заводи» банкнинг йирик молиявий лойиҳаси

«Тошкент металлургия заводи» – «Асака» банкнинг молиявий иштирокидаги синдикатлаштирилган йирик лойиҳа.

«Тошкент металлургия заводи»нинг қурилиши 2017 йилдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 7 апрелдаги «Тошкент металлургия заводи қурилиши инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан бошланган эди.

ТМЗ Ўзбекистон Республикаси учун йирик стратегик аҳамиятга эгадир. Заводнинг ишга туширилиши металлургия маҳсулотлари импортини камайтиришга ва мамлакатимиз саноат салоҳиятини сезиларли даражада ошишига хизмат қилади. 

Лойиҳа йўлга қўйилиши нафақат саноат балки, қурилиш сектори, автомобилсозлик, маиший техника ва бошқалар каби тегишли тармоқларнинг ривожланишига хам туртки бўлади.

Лойиҳа умумий қиймати: 326,697 млн евро. Шулардан:

  • Лойиҳа ташаббускорининг ўз маблағлари: 147 млн евро;
  • «Россия Ексимбанки» кредит маблағлари: 164,562 млн евро;
  • «Асака» банк томонидан қайта молиялаштирилган маблағлар: 97,416 млн еврони ташкил этади. 

Ишлаб чиқариш қуввати йилига 500 000 тонна эко-маҳсулотни ташкил этади.

Корхона ишга тушиш натижасида 672 та доимий иш ўрни яратилади.

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг 20% Эрон, Туркия, Афғонистон, Озарбайжон, Арманистон, Белорусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Украина, Латвия, Литва ва Эстония каби давлатларга экспорт қилиниши режалаштирилган.

Лойиҳа 2020 йилнинг декабрь ойида ишга тушиши кўзда тутилган.

«Асака» банк Матбуот хизмати

Мавзуга оид