Ўзбекистон | 21:14 / 02.11.2020
11489
1 дақиқада ўқилади

Озиқ-овқат саноати уюшмасига раис тайинланди

Баҳодир Умиршайхов қайтадан ташкил этилган Озиқ-овқат саноати уюшмаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда «Янги Ўзбекистон» нашрининг Telegram каналида хабар берилган.

Баҳодир Умиршайхов 2004–2019 йилларда Олмалиқ «Аммафос-Максам» фосфат ўғитлари ишлаб чиқариш заводида етакчи иқтисодчи, 2005–2017 йиллар давомида Ўзбекистон Товар ва хомашё биржасида брокер сифатида ишлаган. Бунга қадар Ўзбекистон Қандолатчиликни ривожлантириш уюшмасига раҳбарлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалги Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси 2016 йил февралида тугатилиб, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси ташкил этилганди. 2020 йил сентябрь ойида эса «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси Президент қарори билан тугатилган.

Мавзуга оид