Қалбаки 20 минг АҚШ доллари мусодара қилинди
ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридан Сирдарё вилояти томон ҳаракатланиб келаётган “Нексия” русумли автомашина Ширин шаҳрига киришдаги ЙПХ масканида тўхтатилиб, текширилган. Унда автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро Қ.Х. ва Т.Ш.ларга тегишли бўлган қалбаки 20 минг АҚШ доллари мазкур автомашина салонининг том қисмига яшириб қўйилганлиги аниқланган.
Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида аниқланишича, ушбу фуқаролар олдиндан ўзаро тил бириктириб, Қирғизистонда яшовчи танишлари орқали 8 минг АҚШ долларига сотиб олган қалбаки 200 дона 100 АҚШ доллари купюрасини Тожикистондаги танишларига 10 минг АҚШ долларига сотишни режалаштиришган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:18 / 10.12.2024
Суриядаги урушда қатнашиб, вазиятни ёритаётган ўзбекистонлик шахс қидирувда экани маълум қилинди
12:38 / 25.11.2024
Бош вазир ёрдамчиси ва унинг ДХХ Ички хавфсизлик бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган акаси ишдан олинди
15:44 / 24.11.2024
Абдусалом Азизов ДХХ раислигидан ҳайдалгани тасдиқланди
19:25 / 23.11.2024