Коронавирусга чалинганда истеъмол қилиш тақиқланган маҳсулотлар маълум қилинди
Коронавирусга чалинган беморлар туз камроқ истеъмол қилишлари ва спиртли ичимликлар истеъмолини истисно қилишлари лозим. Бундай беморларга кўпроқ сув ичиш тавсия қилинади.
Россиялик терапевт шифокор Филипп Кузьменконинг таъкидлашича, организмда сув-туз балансини меъёрида ушлаш лозим. Кўпроқ сув ичиш, шўр таомлар, мисол учун, тузланган бодринг, тузланган балиқ истеъмолидан қочиш лозим. Спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслик лозим, чунки у организмнинг сувсизланишига олиб келади.
Шифокорнинг таъкидлашича, шўр таом қонни қуюлтиради, бу эса коронавирусга чалинганда зарарли ҳисобланади. “Туз тўқимадаги сувни тортиб олади, томирларда эса қоннинг қуюқлашиши юз беради. Бу эса коронавирусга чалинганларга салбий таъсир кўрсатади”, деб таъкидлаб ўтган мутахассис.
Аввалроқ ҳам шифокорлар коронавирусга чалинганликда спиртли ичимликлар хавфли бўлишидан огоҳлантиришган. Коронавирусда спиртли ичимликлар қоннинг қуюқлашишига олиб келади, ваҳоланки коронавирус инфекциясининг асоратларидан бири тромбоэмболия, яъни ҳаётий муҳим қон томирларининг тромб билан беркилиб қолиши ҳисобланади. Шу сабабли алкоголь беморнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатади.
Бундан ташқари, алкоголь коронавирусни даволашда белгиланадиган дорилар билан номутаносиб ҳисобланади.
Мавзуга оид
17:03 / 29.11.2024
Ўзбекистон йод танқислиги бўйича оғир ҳудуд бўлиб қолмоқда — Сенат
22:01 / 16.05.2024
ЖССТ 900 минг кишининг ҳаётини сақлаб қолиш учун туз истеъмолини чеклашга чақирди
08:42 / 22.01.2024
Ўзбекистонда аҳоли томонидан туз истеъмол қилиш даражаси ўрганилади
14:03 / 19.01.2023