Ўзбекистон | 17:08 / 09.11.2020
5739
1 дақиқада ўқилади

Ҳар 100та уй хўжалигига 56та шахсий компьютер тўғри келган – Статқўм

Давлат статистика қўмитаси 100та уй хўжалигига нечта шахсий компьютер тўғри келиши ҳақидаги маълумотни эълон қилди.

Қўмитанинг уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-сентябрь ҳолатига ҳар 100та уй хўжалигига тўғри келадиган шахсий компьютерлар сони 56тани ташкил этди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2010 йилда 12та, 2015 йилда 47тани ташкил этган.

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳар 100та хўжаликка қанча мобил телефон тўғри келиши маълум қилинганди.

Мавзуга оид