Самарқандда 10 ойда 788,7 км йўл таъмирланди
Самарқандга карантиннинг бошидан буён бормаганлар ҳозир боришса, анча ўзгаришларни кўришлари мумкин. Айниқса кўчаларда. Ҳа, карантин вақтида Самарқандда кўплаб йўллар таъмирланди. Фақат шаҳарда эмас, туманларда ҳам йўлсозлик ишлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ҳудудида 16 319 км узунликдаги автомобил йўллари рўйхатга олинган. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 августдаги 169-сонли қарорига мувофиқ 4 097 км узунликда умумий фойдаланишдаги ҳалқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобил йўллари мавжуд. Шундан, 385 км ҳалқаро, 979 км давлат аҳамиятидаги, 2 733 км маҳаллий аҳамиятдаги автомобил йўллари ҳисобланади.
Ушбу автомобил йўллари Самарқанд вилояти автомобил йўллари ҳудудий бошқармаси тасарруфида бўлиб, уларда бошқарма таркибидаги туман йўллардан фойдаланиш корхоналари томонидан эксплуатация қилиш ишлари амалга ошириб келинмоқда.
Бундан ташқари вилоят ҳудудидаги хўжаликлараро қишлоқ автомобил йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллардаги минтақавий автомобил йўллари 12 222 км.ни ташкил этади.
12 222 км йўл туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармалари ҳисобида туради. Шундан 5 875 км қисмини таъмирлаш талаб этилади. Таъмирлаш ишлари «Самарқанд минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» ДУК томонидан давлат дастурлари асосида ажратилган маблағлар эвазига амалга оширилмоқда.
2020 йил режаларни амалга ошириш учун жами 521 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, шундан республика бюджети ҳисобидан 330,8 миллиард сўм, маҳаллий бюджет ҳисобидан 83,5 миллиард сўм ажратилган. Шунингдек, Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ҳисобидан 106,7 миллиард сўм ажратилган.
10 ойда 788,7 км йўл таъмирланди
Жорий йилнинг ортда қолган 10 ойида жами 498,6 миллиард сўмлик йўл таъмирлаш ишлари бажарилди. Жумладан, республика бюджети ҳисобидан 320,3 миллиард сўм, маҳаллий бюджет ҳисобидан 83,5 миллиард сўм ҳамда Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ҳисобидан 94,7 миллиард сўм сарфланди.
Натижада 788,7 км узунликдаги автомобил йўлларининг ҳолати яхшиланди ҳамда қайта қуриш ва тўла таъмирлаш ишлари билан биргаликда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Хусусан, Инвестиция ва тўла таъмирлаш дастурларига асосан 32,4 км автомобил йўлларида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунлади. Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида 503,6 км жорий таъмирлаш ишлари, шаҳар кўчалари ва ички хўжалик йўлларида 252,7 км капитал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ушбу таъмирлаш ишлари учун 10 ойда 697 минг тонна асфальтобетон маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
Самарқанддаги илк тоннел-ўтказгич
«Кўприкқурилишлойиҳа» ҳамда «GIPROSTR» институти томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар асосида 1-«Кўприкқурилиш» отряди томонидан Самарқанд шаҳрининг Бўстонсарой ва Рўдакий кўчалари кесишмасида умумий узунлиги 533,93 метр, эни 26 метрли тоннел типидаги йўл ўтказгич иншооти қурилмоқда. Бу Самарқанд шаҳридаги биринчи бундай турдаги йўл ўтказгич бўлади.
«Бетонка» устидан ўтувчи кўприк
Самарқанд туманида Тошкент – Термиз трассаси ва янги барпо этилаётган Уста Умар Жўрақулов кўчаси кесишмасида йўл ўтказгич кўприги қуриш ишлари ҳам жадал равишда олиб борилмоқда. Мазкур кўприкнинг умумий узунлиги 111,1 метрни ташкил қилиб, унинг кенглиги 3 тасмадан иборат бўлади. Йўл ўтказгич 33+42+33 схемаси асосида барпо этилмоқда.
Бошқа кўприклар...
Вилоят ҳудудидаги автомобил йўлларида жойлашган кўприкларни таъмирлаш режаси бўйича 17 та кўприк жорий таъмирдан чиқарилди. 9 та янги кўприк қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда 2 та кўприкда қурилиш ва монтаж ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ишларни амалга оширилишида 30,5 миллиард сўмлик маблағлар ажратилган.
Пиёдалар йўлаклари
Нарпай ва Пахтачи туманларининг марказига олиб борувчи умумфойдаланувдаги автомобил йўлларида 2019-2020 йилларда 7,2 км пиёдалар йўлаклари қурилди. Самарқанд туманини Самарқанд шаҳри билан боғловчи Гулобод кўчасини реконструкция қилишда 6 км пиёдалар йўлаклари қуриб, фойдаланишга топширилди.
Бундан ташқари, Самарқанд шаҳридаги Афросиёб, Усто Умар Жўрақулов, М-37 «а» Самарқанд ҳалқа автомобил йўлларида олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари жараёнида автомобил йўллари ёқасидан 21 км велойўлакча ҳамда пиёдалар учун йўлаклари қурилиши кўзда тутилган.
Ишлар фақат катта кўчалар билан тўхтаб қолаётгани йўқ. Вилоятдаги узоқ қишлоқларда ҳам умуман асфальтланмаган йўллар асфальтланди ва бу ишлар давом эттирилмоқда. Кўплаб қишлоқлардаги туман марказига олиб борувчи йўллар таъмирланди.
Самарқанд вилояти автомобил йўллари ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати
Мавзуга оид
12:18 / 08.12.2024
Самарқандда қаровсиз қолган 14 ёшли қиз вақтинча қариндошлари қаровига топширилди
14:26 / 28.11.2024
Самарқанд вилоятига янги раҳбар тайинланди
14:19 / 28.11.2024
Эркинжон Турдимов ишдан кетди
09:18 / 17.11.2024