Ўзбекистон | 14:59 / 07.12.2020
5610
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консули ўз вазифасини бажаришга киришди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги (Туркия) бош консули этиб тайинланган Амирсаид Аъзамхўжаев ўз вазифасини бажаришга киришди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, А. Аъзамхўжаев Бош консулхона раҳбари сифатида Туркия ташқи ишлар вазирлигининг консуллик экзекватурасини олган.

Янги бош консул 35 ёшда, Тошкент шаҳрида туғилган. У Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментида ва Истанбулда консул бўлиб ишлаган.

 

Мавзуга оид