Ташқи кўмак лойиҳаларини келишиш тартиби ўзгартирилди
Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсати тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан айрим ҳукумат қарорларига ўзгартиришлар киритилди.
Norma’нинг ёзишича, лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва келишиш, шунингдек техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом техник кўмаклашиш лойиҳаларини тасдиқлаш тартибига доир нормалар билан тўлдирилди.
Хусусан:
ҳар йили 31 майдан кечикмасдан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда келгуси йилда донорлар томонидан молиялаштириш назарда тутилаётган техник кўмаклашишнинг устувор лойиҳалари рўйхати тайёрланади ва Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишган ҳолда кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилади;
ҳар йили 25 январдан кечикмасдан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жорий йилда амалга ошириш учун донорлар билан олдиндан ишлаб чиқиладиган лойиҳалар рўйхати тайёрланади. Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун тақдим этилади ва 10 февралгача тасдиқланади.
Шунингдек янги лойиҳа таклифини юқорида кўрсатилган Низомнинг 5 ва 6-бандларида кўрсатиб ўтилган рўйхатларга киритиш учун лойиҳа ташаббускори бўлган вазирлик ёки идора ёхуд техник кўмак олувчи лойиҳа таклифини Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича Лойиҳа таклифи паспортини илова қилган ҳолда тегишли вазирликка киритиши лозим.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги лойиҳа таклифи олингандан кейин 10 кун муддатда Молия вазирлигига лойиҳа таклифини кўрсатиб ўтилган рўйхатларга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги лойиҳалар бўйича масъул ижрочи этиб белгиланган тақдирда, улар лойиҳа таклифини Молия вазирлигига тақдим этади.
Зарур бўлганда, Молия вазирлиги тақдим этилган лойиҳа таклифларини кўриб чиқиш учун лойиҳани амалга оширишнинг мўлжалланаётган соҳасига алоқадор бўлган бошқа вазирликлар ва идораларни жалб қилишга ҳақлидир.
Илгари қабул қилинган НҲҲларни ушбу қарорга мувофиқлаштиришга йўналтирилган бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилмоқда.
Ҳужжат 14.12.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
15:43 / 05.12.2024
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ХМИ иштирокида 2 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда
13:56 / 04.12.2024
«Бир миллион дастурчи» лойиҳасида энг яхши натижа кўрсатган мактабга электромобил берилади
13:29 / 07.11.2024
Ўзбекистон ва Хитой аниқ қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда
14:30 / 02.11.2024