Фан-техника | 21:01 / 23.12.2020
5039
1 дақиқада ўқилади

Xiaomi капиталлашуви илк бор 100 миллиард доллардан ошди

Хитойнинг электроника ишлаб чиқарувчи Xiaomi компанияси капиталлашуви тарихда илк бор 100 млрд доллардан ошди.   

Фото: Getty Images

23 декабрдаги биржа савдоларига кўра, компаниянинг акциялари Ҳонгконг биржасида 7,6 фоизга қимматлашиб, бир донаси учун 4,1 долларга етган. Натижада компаниянинг бозор қиймати 103 млрд долларга етган.   

2020 йил августда Xiaomi акциялари сентябрда Hang Seng индексига кириши эълон қилингандан кейин кескин кимматлашганди. Ўшандан бери компания акциялари нархи 2 мартадан кўпроққа юқорилаган.

Xiaomi 2010 йилда ташкил этилган бўлиб, смартфон, планшет ҳамда уй учун “ақлли” товарлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.  

Мавзуга оид