Учта вилоят ҳокими кўкрак нишони билан тақдирланди
Маданият вазирлигининг «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхатида учта вилоят ҳокими, банк раҳбарлари ва 2020 йилда вафот этган 7 нафар санъаткор бор.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшган бир гуруҳ шахсларга «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони топширилди.
Маданият вазири буйруғи билан тақдирланган 106 киши орасида уч вилоят ҳокими, бир неча банкларнинг раҳбарлари ҳамда 2020 йилда вафот этган таниқли санъаткорлар ҳам бор.
Жумладан, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев, Фарғона вилояти Хайрулла Бозоров ҳамда Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматовга кўкрак нишони топширилган.
«Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 март кунги қарори билан тасдиқланган. Маданият вазирлиги номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади ва нишон Янги йил байрами арафасида маданият вазири томонидан тантанали равишда топширилади.
Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар БҲМнинг 3 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади.
Мавзуга оид
18:02
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
14:21 / 21.12.2024
Ҳокимлар ва футбол. Йил бошидаги мақсад ва харажатга яраша қандай натижага эришилди?
12:23 / 19.12.2024
Манба: Жиззах вилояти ҳокими ишдан олинган
22:17 / 04.10.2024