Ўзбекистон | 19:02 / 31.12.2020
109605
19 дақиқада ўқилади

Фотогалерея: Синовлар, 2020 йил ва Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев "Сардоба" сув омборида / Фото: Президент матбуот хизмати

Синовлар билан, коронавирус билан, офатлар билан, курашлар, шодлик ва ғамлар билан ўтган 2020 йил ҳам охирлади.

Фаол жамоатчиликнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларга бефарқ эмаслиги билан, холис ва эзгу ташаббуслари билан Янги, Орзудаги Ўзбекистон учун интилиши 2020 йилда ҳам давом этди. Айни пайтда эса келгуси йиллар учун тилагимиз шуки, гоҳ ғалаба, гоҳ ютқизиқлар билан бораётган бу курашлар изсиз кетмайди, охир-оқибатда янги даражадаги эврилишларга замин бўла олади.

Kun.uz ушбу тарихий жараёнларни 2020 йилнинг сўнгги соатларида суратлар воситасида яна бир бор эсга олади.

Парламент сайловидан сўнг шакллантирилган Ўзбекистон ҳукумати Олий Мажлис Қонунчилик палатасида
2020 йил 22 январ. Тошкент / Фото: Kun.uz
Президент Шавкат Мирзиёев янги чақириқдаги Олий Мажлисга мурожаат йўлламоқда.
2020 йил 24 январ. Тошкент / Фото: Kun.uz
Дубайда ўтган Бутунжаҳон аёллар форуми. Саида Мирзиёева Буюк Британия собиқ бош вазири Тереза Мэй, АҚШ президентининг катта маслаҳатчиси Иванка Трамп ва АҚШ Давлат депертаментининг Бутунжаҳон аёллар масалалари бўйича бўлими раҳбари Келли Карри билан.
2020 йил 17 феврал / Фото: Масс-медиа фонди
Ўзбекистон коронавирус тарқала бошлаган Уҳан шаҳридан ўз фуқароларини эвакуация қилиш бўйича биринчи рейсни якунламоқда.
2020 йил 4 феврал. Тошкент / Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Олтинсойда маҳаллий фуқаролар ва ички ишлар органлари ўртасида жанжал юз берди. Аҳолининг ноқонуний қурилмаларни бузишга қаршилиги можарога айланиб кетди. Резонансли воқеа ортидан ноқонуний қурилган уй-жойлар масаласи кун тартибига чиқди.
2020 йил 14 феврал. Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани Халқобод маҳалласи / Фото: видеодан кадр​​​
Ўнга яқин ХБАлар фирибгарликка қўл ургач, қонунчиликка ўзгартиш киритилди. Суратда – бош вазир Абдулла Арипов «Human» хусусий бандлик агентлигидан алданган фуқаролар билан учрашувда.
2020 йил 17 феврал. Тошкент / Фото: Kun.uz
Дилфуза Уралова Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ҳокими сифатида таништирилмоқда. Аёлларни ҳоким лавозимига тайинлаш кампанияси доирасида ундан кейин Бўстон, Олот, Қарши, Тўрақўрғон туманлари ва Каттақўрғон шаҳрига аёл ҳокимлар тайинланди.
2020 йил 18 феврал. Сирдарё вилояти Боёвут тумани / Фото: Сирдарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Собиқ Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов давлат телевидениеси эфирида Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилганини эълон қилмоқда.
2020 йил 15 март. Тошкент / ​​​​​​Фото: "Ўзбекистон 24" эфиридан кадр​
25 мартдан бошлаб Ўзбекистонда жамоат жойларида ниқобсиз юриш тақиқланди.
2020 йил март. Фарғона водийси / Фото: Kun.uz
Пост-патрул хизмати ходими уйда қолишга чақириқ челленжи учун суратга тушмоқда.
2020 йил март / Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Радиацион, кимёвий ва биологик муҳофаза қўшинлари Тошкентни дезинфекция қилмоқда.
2020 йил март / Фото: Мудофаа вазирлиги
Беморлар сони орта бошлагач, коронавирусга шубҳа қилинганлар уй шароитида карантинга олина бошланди.
Фото: Kun.uz
Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти жамоаси коронавирусга қарши курашнинг дастлабки даврида соғайган беморларни кузатиб қўймоқда.
2020 йил март / Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Баҳорги қатъий карантин вақтида бутун мамлакат бўйлаб блокпостлар ўрнатилди.
Фото: Kun.uz
Uzbekistan Airways карантин шароитида йўловчи ташиш тўхтаб қолгач, Boeing-767 самолётларидан бир нечтасини юк ташишга мослаштирди.
2020 йил апрел / Фото: Uzbekistan Airways
Тошкентдаги хайрияларни мувофиқлаштириш маркази
2020 йил апрел / Фото: Kun.uz
Бош давлат санитария инспектори, профессор Нурмат Отабеков карантин даврида аҳоли саволларига жавоб берувчи асосий шахс сифатида намоён бўлди. Соғлиқни сақлаш вазири ва унинг ўринбосарлари йил давомида атиги бир неча марта матбуот анжуманларида қатнашди.
АОКАдаги штаб / Фото: Kun.uz
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли тиббиёт клиникаси ходими Фотима Ҳусанова карантинга ёпилган шифохонадаги бир ойлик фаолиятидан сўнг.
2020 йил май / Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
40 метр/секундгача тезликда эсган шамол Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларига ёпирилди. Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманлари энг кўп талафот кўрди.
2020 йил 28 апрел. Бухоро вилояти Олот тумани / Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Бухорода бўрондан зарар кўрган ҳудудларни кўздан кечирмоқда.
2020 йил 28 апрел / Фото: Президент матбуот хизмати
1 май куни Ўзбекистон тарихидаги энг йирик техноген офат Сирдарё вилояти Сардоба туманида рўй берди. Қуриб битказилганига энди 3 йил бўлган сув омбори дамбасининг 6-пикет девори ўпирилди. Айни пайтда 17 киши устидан суд жараёнлари ёпиқ тарзда ўтказилмоқда.
Фото: Kun.uz

Фото: Kun.uz
Жиззах вилоятига эвакуация қилинган сирдарёлик оила
Фото: Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати
Ўзбекистон халқи тошқинда қолган Сирдарё аҳлига ёрдамга ошиқди, барча ҳудудлардан юзлаб юк машиналарида кўмак карвонлари йўлга чиқди. Карантин даври ва кўп ўтмай рўй берган техноген офатда ўзбеклар ҳақиқий бирдамлик намунасини кўрсатди.
2020 йил 2 май. Тошкент / Фото: Kun.uz
Фото: Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Ўзбекистон ҳарбий-ҳаво кучларининг кўп мақсадли H125M Fennec енгил вертолёти Сардоба сув омбори яқинида аҳолини қутқармоқда.
2020 йил 1 май. / Фото: @Tashkent_SkyNews
Фото: Мудофаа вазирлиги
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев ва «Ўзгидроэнерго» АЖ раиси Абдуғани Сангинов «Сардоба» сув омборида.
Фото: Президент матбуот хизмати
Қашқадарёдаги илғор кластерлардан бири – «Султонтекс» шов-шувли равишда тугатилди. Корхона бош вазир ўринбосари ва вазир устидан киритган шикоятни суд рад этди. Кластер кредитларини ёпиш учун техникаларини сотувга қўйишга мажбур бўлди.
2020 йил май. Қарши / Фото: Kun.uz
Фарғона туманидаги «Тошқўрғоназиз» маҳалласида ичимлик ва оқин суви – муаммо. Вақти-вақти билан кичик босимда сув келадиган биргина «водопровод» олдида навбат узун.
2020 йил, май. Фарғона тумани / Фото: Kun.uz
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида, Сўх туманидаги Чашма булоғи бўйидаги оммавий тартибсизлик. Сўхликлардан камида 187 киши жароҳатланди. Ўзбекистон томондан 22 киши судга тортилган.
2020 йил 31 май. Фарғона вилояти Сўх тумани / Фото: Ижтимоий тармоқлар
Бош вазир Абдулла Арипов Сўх туманидаги можародан кейин аҳоли билан мулоқот қилмоқда.
2020 йил 1 июн / Фото: Сўх тумани ҳокимлиги
Ўзбекистон ҳарбийлари фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб Москвада ўтказилган тадбирда.
2020 йил 24 июн / Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон 10 июлдан иккинчи марта қатъий карантин режимига кирди. Кучайтирилган чекловлар 35 кун амалда бўлди.
2020 йил 19 июл. Тошкент / Фото: Kun.uz
Карантин туфайли тўйларда қатнашувчилар сони 30 кишигача чекланди. / Фото: Ижтимоий тармоқлар
Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзолиги бўйича Ўзбекистон ва ЖСТ расмийлари ишчи гуруҳининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ишчи гуруҳнинг 3-йиғилиши 2005 йилда ўтказилганди.
2020 йил 7 июл. Тошкент / Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Ёз ўрталарида коронавирус билан боғлиқ вазият оғирлашди, тиббиёт тизимига юклама кескин ортиб кетди. Ҳатто президент Шавкат Мирзиёев илк марта тиббий ниқобда кўриниш берди.
2020 йил 27 июл. Тошкент / Фото: Президент матбуот хизмати
Асакадаги цемент заводи. Ҳавони ифлослантираётган бу иншоот 2021 йил бошида Хўжаобод туманига кўчирилиши кутилмоқда.
2020 йил июл. Андижон вилояти Асака тумани / Фото: Kun.uz
«Дорилар бўйича муаммо йўқ». Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов уч ойлик захира омборининг калитини кўрсатди.
2020 йил, июл. Андижон шаҳри / Фото: видеодан кадр
Фарғона вилояти ҳокими (ҳозирда бош вазир ўринбосари) Шуҳрат Ғаниев такрорий экин майдонида меҳнат қилаётган ёшлардан хабар олиб, ўз тажрибаси билан ўртоқлашди. У ўз томорқасидан йилига қамида 4 марта ҳосил олишини айтди.
2020 йил, июл. Фарғона туманидаги Ямбароқ қишлоғи / Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Хоразм вилояти йўлларида
2020 йил июл / Фото: Kun.uz
Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Помуқ қишлоғи
Фото: Kun.uz
Ичан-қалъада тўй
2020 йил июл / Фото: Kun.uz
Карантин даврида бир марталик ёрдам пуллари тарқатилди.
2020 йил август. Сурхондарё вилояти Денов тумани / Фото: Денов тумани ҳокимлиги
Июл ойи ўрталаридан бошлаб барча ҳудудлардаги катта сиғимли биноларда COVID-19'га гумон қилинган беморларни тақсимлаш марказлари ташкил этилди.
2020 йил август. Андижон олимпия захиралари мактаб-интернати / Фото: Kun.uz
Наманган ва Мингбулоқ туманларини Сирдарё устидан боғловчи паром енгил ва юк машиналарини қирғоқнинг нариги четига олиб ўтмоқда. Паром 50 йилдан бери хизмат қилади.
2020 йил август. Наманган тумани / Фото: Kun.uz
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонни 18 йилдан буён бошқариб келган, коронавирус асоратларидан вафот этган Муса Ерниязовнинг таъзия маросимида нутқ сўзламоқда.
2020 йил 2 август. Нукус / Фото: Президент матбуот хизмати
Карантин туфайли бир неча ойлик танаффусдан қайта очилган масжидларда намозхонлар ижтимоий масофа сақламоқда.
2020 йил август. Тошкент / Фото: Kun.uz
Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошеванинг интернет орқали мурожаат билан чиқиши ортидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши шов-шувларга сабаб бўлди.
2020 йил август. Чирчиқ / Фото: Kun.uz
Бутун республикада карантин юмшатилган бўлса-да, Фарғона расмийлари бир неча ҳафта Андижон билан чегараларни очмади.
2020 йил август. Андижон вилояти / Фото: Kun.uz
Фарғона вилоятининг Қува туманида аёл тугунини бошида тутиб кетмоқда.
2020 йил август / Фото: Kun.uz
Россия ва Беларус ҳарбийлари Халқаро армия ўйинларида иштирок этиш учун Фарғонага келди.
2020 йил август / Фото: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги
Август ойининг учинчи якшанбаси – Ўзбекистонда Ҳаво флоти куни нишонланмоқда.
2020 йил 16 август / Фото: Мудофаа вазирлиги
2020 йилда Тошкент метрополитени учта йўналишда кенгайди. Сергели ва Қўйлиққа ер усти метроси борди, Юнусобод линиясига иккита янги бекат қўшилди.
«Қўйлиқ»–«Дўстлик 2» йўналишида ҳаракатланаётган метро поезди. 2020 йил 30 август / Фото: Kun.uz
«Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда», – деди президент Шавкат Мирзиёев мустақилликнинг 29 йиллигига бағишланган нутқида.
2020 йил 31 август. Тошкент / Фото: Kun.uz
«Автомобилсиз кун» акцияси доирасида, Қашқадарё вилоятидаги ҳокимлар велосипедда пойга уюштирди. Манзилга вилоят ҳокими Зоир Мирзаев (суратда ўртада) ва Китоб тумани ҳокими Алишер Зокиров (ўнгда) биринчи бўлиб етиб келди.
2020 йил август / Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Карантин режими туфайли ОТМларга кириш имтиҳонлари илк марта очиқ осмон остида ўтказилди.
2020 йил сентябр. Тошкент / Фото: Kun.uz
6 ойлик танаффусдан сўнг мактаблар очилди.
2020 йил сентябр. Тошкент / Фото: Kun.uz
Қумқўрғонда 6,5 млрд сўмга қурилган кўприк фойдаланишга топширилганидан бир ярим йил ўтиб қулаб тушди. Кўприк 9,6 миллиард сўмга таъмирланиши айтилди.
2020 йил сентябр. Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани / Фото: Daryo
Паст Дарғомда «1000 та жўжа спектакли» қўйилди. Ўз оиласини «темир дафтар»га киритилган оила сифатида кўрсатган маҳалла раиси ишдан олинди, кўзбўямачиликка гувоҳ прокурорга ҳайфсан берилди.
2020 йил, сентябр. Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани
Бош вазир Абдулла Арипов (минбарда) унга ўринбосар лавозимига ўтаётган Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниевни таърифламоқда. Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров (тиббий ниқобда) Фарғона вилояти раҳбарлигига ўтказилди. Йиғилишда Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ҳам қатнашмоқда (чапда).
2020 йил 25 сентябр / Фото: ЎзА
Мажбурий ижро бюроси ходимлари уйидан мажбуран чиқармоқчи бўлган аёл норозилигини ифодалаш учун ўзига ўт қўйиб ҳалок бўлди.
2020 йил 1 октябр. Наманган шаҳри / Фото: видеодан кадр
Тошкент шаҳри ва ҳудудларда гўшт нархи чекланди. Лаҳм гўшт сотувига бир неча кун норасмий тақиқ қўйилди.
2020 йил октябр / Фото: Gazeta.uz
Ангрен кўмир кони ишчиси. Ижтимоий тармоқларда сифатсиз кўмир мавзуси кўтарилгач, бир нечта матбуот анжуманлари ва пресс-турлар ташкил этилди.
2020 йил 9 октябр. Ангрен шаҳри / Фото: Kun.uz
Тошкент жамоат транспортида қўлқопдан фойдаланиш мажбурий этиб белгиланган биринчи кун
2020 йил 19 октябр. Тошкент / Фото: Ижтимоий тармоқлар
Зангиотада АСКУЭ тизимига ўтилиши асносида электрдан узилиб қолган фуқаролар электр корхонаси олдида тўпланган.
2020 йил 19 октябр. Тошкент вилояти Зангиота тумани / Фото: Kun.uz
Қашқадарёдаги GTL заводида ишчилар оммавий тартибсизлик келтириб чиқарди.
2020 йил 21 октябр. Қашқадарё вилояти Ғузор тумани / Фото: видеодан кадр
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янги раҳбарлари тайинловдан кейинги илк президент селекторида топшириқларни ёзиб олмоқда. Вазир ўзгаргач, 7та ҳудудда бошқарма бошлиқлари алмашди.
2020 йил 6 ноябр. Тошкент / Фото: Президент матбуот хизмати
Қарши шаҳридаги ободонлаштириш хизмати ходими президент ташрифи арафасида совуқда сарғайиб қолган чимларни яшил рангга бўяб чиқмоқда.
2020 йил ноябр / Фото: Ижтимоий тармоқлар
Электр энергияси йўқлиги боис тадбиркорнинг товуқлари нобуд бўлди.
2020 йил ноябр. Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани / Фото: Ижтимоий тармоқлар
Ҳаво совуқлигига қарамай, Aндижондаги 43-мактаб ўқувчилари тарғибот тадбири доирасида юпун кийимларда байроқ кўтаришга чиқарилди. Расм интернетда тарқалгач, мактаб директори ва ўринбосари ишдан олинди.
2020 йил 19 ноябр. Андижон шаҳри / Фото: Ижтимоий тармоқлар
Жиззах вилояти Бахмал туманидаги ахборот-кутубхона маркази очилишида қизчалар совуқ кунда атлас кўйлак кийиб, маросимга келганларни кутиб олишга чиқарилди.
2020 йил 20 ноябр / Фото: Бахмал туман ҳокимлиги
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги мактаб филиали. Филиал 40 кунда қайта таъмирдан чиқарилди. Мактаблар филиалларининг катта қисми тугатилмоқда.
2020 йил октябр / Фото: Деҳқонобод туман ҳокимлиги
Ўзбекистон давлат байроғи куни арафасида Тошкентда яриммарафон ўтказилди.
2020 йил 15 ноябр, Тошкент / Фото: Kun.uz
20 ноябр – Жаҳон болалар куни муносабати билан Ўзбекистон шаҳарлари илк марта болалар ҳуқуқларини ҳимоялаш бўйича бутунжаҳон акциясига қўшилди. Замонавий ва тарихий бинолар кўк тусга кирди.
2020 йил 19 ноябр. Тошкент / Фото: Kun.uz
«Пахтакор» – Ўзбекистон чемпиони. Жалолиддин Машарипов мамлакатда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
2020 йил 29 ноябр. Тошкент / Фото: Tribuna.uz
Суперлигага чиқиш учун ўтказилган «Нефтчи» – «Турон» ўйини тартибсизлик билан тугади.
2020 йил 1 декабр. Фарғона / Фото: ЎзА
Аксилмонополия қўмитаси UzAuto Motors автомобиллар нархини асоссиз оширганини билдириб, компаниядан нархни туширишни ва асоссиз олинган пулларни мижозларга қайтаришни талаб қилди. Компания буни рад этди ва судда ютиб чиқди. Суратда – ишни апелляцияда кўрган Тошкент шаҳар маъмурий суди судлов ҳайъати. Суднинг тасдиқлашича, UzAuto Motors нарх сиёсати махфий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
2020 йил 11 декабр. Тошкент / Фото: Kun.uz
Ичан-қалъадаги Тош ҳовли саройи деворининг бир қисми Маданий мерос департаментидан рухсат олинмай, таъмирлаш учун бузилди.
2020 йил декабр. Хива / Фото: Kun.uz​​​​
Бухоро шаҳри прокурори Жасур Фозилов интернетда мурожаатлар билан чиқишлар қилди.
2020 йил декабр / Фото: видеодан кадр
«Тошкент-4» терминали қурилиши туфайли Сергели туманидаги Қўшқўрғон кўчаси хароба ҳолига келган. Бузиш ишлари чала ташлаб кетилган.
2020 йил декабр. Тошкент / Фото: Kun.uz
Мамлакат бўйлаб «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» акциялари бўлиб ўтди. Давлат соғлом турмуш тарзини фаол равишда тарғиб қила бошлади.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Аҳоли вакиллари Андижон ва Қўқон шаҳарлари, Бухоро ва Қоракўл туманларида газ йўқлигидан, Нукус шаҳрида иш ҳақи вақтида берилмаганидан норозилик билдириб йўлларни тўсиб қўйди.
2020 йил декабр. Андижон шаҳри / Фото: Ижтимоий тармоқлар
«Меҳр-3» операцияси. Суриядан 98 нафар ўзбекистонлик аёллар ва болалар ватанга қайтарилди.
2020 йил 8 декабр. Тошкент / Фото: Kun.uz
Ўзбекистон кузатувчи-давлат мақомида Евросиё иқтисодий иттифоқига кирди. Ҳукумат киритган таклиф бўйича овоз беришда қатнашган 132 депутатдан 86 нафари таклифни қўллаб-қувватлади, 32 депутат қарши овоз берди, 14 нафари бетараф қолди. Сенаторлардан 71 нафари ЕОИИ кузатувчиси бўлишни маъқуллади, 16 нафари қарши чиқди, юқори палатанинг 4 аъзоси бетараф қолди.
2020 йил 11 декабр. ЕОИИ онлайн саммити / Фото: Президент матбуот хизмати
Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёшлар билан флешмобда рақсга тушди. Ортиқхўжаев TikTok юлдузларини қўллаб-қувватлашини эълон қилди.
2020 йил 18 декабр. Тошкент / Фото: Тошкент ёшлар форуми
Наманган вилоятининг янги ҳокими Шавкат Абдураззоқов улоқда қатнашмоқда.
2020 йил 27 декабр. Наманган шаҳри Давлатобод тумани / Фото: Kun.uz
Ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари Кўксаройда. Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов, Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев, бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ва ДХХ раиси Абдусалом Азизов.
2020 йил 28 декабр. Тошкент / Фото: Kun.uz
Президент Шавкат Мирзиёев, Сенат раиси Танзила Норбоева, Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов Сергели ер усти метроси очилишида.
2020 йил 26 декабр. Тошкент / Фото: Kun.uz
Президент Шавкат Мирзиёев бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов билан Сергели метроси очилишида.
2020 йил 26 декабр. Тошкент / Фото: Kun.uz
2021 йилдан бошлаб чекка ҳудудлар аҳолиси учун «Ақлвой» мобил боғчалари фаолият бошлайди.
2020 йил 30 декабр. Тошкент / Фото: Kun.uz

Мавзуга оид