Жаҳон | 21:49 / 04.01.2021
6718
1 дақиқада ўқилади

Мексика президенти Ассанжга сиёсий бошпана беришга тайёрлигини айтди

Аввалроқ Лондон суди Жулиан Ассанжнинг ҳаётига хавф пайдо бўлиши мумкинлиги боис унинг АҚШга экстрадиция қилинмаслиги тўғрисида ҳукм чиқарганди.

Фото: Фото: Dominic Lipinski / PA Wire / AP

Мексика WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжга сиёсий бошпана беришга тайёр. Мамлакат президенти Андрес Мануэл Лопес Обрадор ана шундай баёнот билан чиқди.

«Мен ташқи ишлар вазиридан Бирлашган қироллик жаноб Жулиан Ассанжни озодликка чиқариши ва қўйиб юбориши, Мексика эса унга сиёсий бошпана бериши учун зарур амалиётларни бошлашини сўрамоқчиман», — деди Обрадор.

Обрадор шунингдек, Лондон судининг Ассанжни АҚШга экстрадиция қилмаслик тўғрисидаги қарорини маъқуллашини айтди.

Аввалроқ Лондон суди Жулиан Ассанжнинг ҳаётига хавф пайдо бўлиши мумкинлиги боис унинг АҚШга экстрадиция қилинмаслиги тўғрисида ҳукм чиқарганди.

 Вестминстер магистрат суди судяси Ванесса Барайтсернинг сўзларига кўра, АҚШда бир кишилик камерада ҳибсда сақланиш оқибатида Ассанжнинг соғлиги жиддий ёмонлашиши мумкин.

 Америка адлия вазирлиги Жулиан Ассанжга қарши 18та айблов эълон қилган. У мазкур айбловлар асосида 175 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Мавзуга оид