Ўзбекистонда 2020 йилда оилавий ажримлар камайди
2020 йилда республикада 28,2 мингта никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилган. Ушбу кўрсаткич ўтган даврга нисбатан камайган.
Давлат статистика қўмитаси 2020 йилда қайд этилган ажримлар сонини маълум қилди. Унга кўра, энг кўп никоҳдан ажралган Тошкент шаҳри, Сирдарё, Андижон ва Тошкент вилоятларида қайд этилган. Ўтган даврга нисбатан оилавий ажримлар ҳолати камайган.
Ҳар мингта оилага нисбатан энг кам никоҳдан ажрашганлар Қорақалпоғистон Республикаси (0,5), Қашқадарё (0,6), Хоразм (0,6) ва Сурхондарё (0,6) вилоятларида кузатилган.
Таъкидланишича, 2020 йилда кузатилган жами оилавий ажримларнинг ярмида эр-хотин ўртасида фарзанд бўлмаган, ажрашган оилаларнинг 29,3 фоизида битта фарзанд ҳамда 20,6 фоизида икки ва ундан ортиқ фарзанд бўлган.
Маълумот учун, 2019 йилда 31,4 мингта никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилган.
2020 йил 9 декабр куни Сенат раиси Танзила Норбоева бошчилигида оилавий ажримларнинг олдини олиш, фарзанд таълим-тарбиясида ота-она масъулиятини ошириш, алимент тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинганди.
Аввалроқ, Сенатнинг тўққизинчи ялпи мажлисида никоҳланувчи ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш самарадорлигини ошириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборилганлиги ҳақида маълумот берилганди.
Мавзуга оид
08:45 / 24.12.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси салкам 60 млрд долларга етди
10:56 / 22.12.2024
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
08:10 / 10.12.2024
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 млндан ошди
16:51 / 09.12.2024