Ўзбекистон | 14:48 / 20.01.2021
6942
2 дақиқада ўқилади

2020 йилда Президент қабулхоналарига 1 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушган

2020 йилда Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига 1 миллион 196 минг 370дан зиёд мурожаат (ойига ўртача 99,7 мингта, 1 кунда – 3,2 мингта) келиб тушган. Бу ҳақда Kun.uz’га Президент халқ қабулхонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу мурожаатларнинг 58 фоизи (693,9 минг) ижобий ҳал қилиш ва ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ечимини топган. 373,6 мингдан зиёд мурожаат эгасига тушунтириш берилган, қолган мурожаатлар кўриб чиқиш жараёнида.

Шунингдек, 2020 йилда аҳолидан қуйидаги йўналишларда энг кўп мурожаатлар келиб тушган: 

  • моддий ёрдам ва ижтимоий нафақалар (2 ёшли, 14 ёшли болалар нафақаси) масаласи – 129 минг 472 та
  • иш билан таъминлаш - 55 минг 203 та
  • уй-жой таъминоти - 47 минг 307 та
  • алимент ундириш - 44 минг 780
  • карантин даврида моддий ёрдам, озиқ-овқат ва ҳимоя воситалари билан таъминлаш - 44 минг 293
  • электр энергияси таъминотидаги узилишлар - 37 минг 874
  • иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш ва ундириш - 24 минг 80
  • ер майдони ажратмаслик ёки олиб қўйиш - 20 минг 491
  • маиший газ баллони билан таъминлаш - 18 минг 588
  • аҳоли уй-жойларини таъмирлаш - 15 минг 722.

2020 йилда фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларидан норозиликка оид мурожаатлар 20 фоизга, ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ мурожаатлар 9 фоизга, уй-жой билан таъминлаш 3 фоизга, ер майдони ажратмаслик ёки олиб қўйишга доир масалалар билан мурожаат қилиш 2 фоизга камайган.

Мавзуга оид