Фан-техника | 16:15 / 24.01.2021
13103
2 дақиқада ўқилади

Фото: Ҳордиқ чодирларининг янги авлоди

Tesla ва SpaceX'нинг собиқ ходимлари асос солган компания шаҳар ташқарисида ҳордиқ чиқариш учун замонавий йиғма чодирларни тақдим этди.

Фото: jupe.com

Шаҳарлардаги доимий шовқиндан чарчаб, табиат қўйнида дам олишни истовчилар учун ғаройиб Jupe чодирлари тақдим этилди.

Бу чодирнинг ўзига хос нимаси бор? Tesla ва SpaceX'нинг собиқ ходимлари ишлаб чиққанидан ташқари, нархи анча мўътадил – 99 АҚШ доллари.

«Jupe – юлдузлардан илҳом олиб, шаҳар ташқарисида ўзгача ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган маскан. Бу ташқи оламга дарчадир», дея тавсифлайди муаллифлар ўз фавқулодда ихтироларини.

Товар қулай ва ясси қадоқда етказиб берилади, уни жонли табиатнинг исталган нуқтасига автомобилда олиб юриш мумкин. Бошпананинг баландлиги 3,35 метр, умумий майдони 10,3 квадрат метр.

Jupe альюминий рейкалар ва ёнғинга чидамли юқори сифатли матодан ташкил топган. Унинг ўзига хос шакли кимгадир қирраланган олмосни эслатади, кимдир эса фазовий кемани кўради. Қулайлик тўлиқ бўлиши учун пол Балтика қайинидан ясалган.

Шунингдек, комплектда икки кишилик тўшак, бежирим диод чироқ ва бошқа бир неча кичик буюмлар бор. Фасад тарафдан табиат гўзалликлари ёки тунги осмондаги юлдузлардан баҳра олиш учун дераза очилади.

Албатта, Jupe доимий яшаш учун мўлжалланган жой ё уйча эмас. Лекин чодир учун аъло шароитга эга.

Ихтиро қилинган маҳсулотга қараб туриб, Tesla ва SpaceX ходимлари офисдаги ишлардан қанчалар чарчаганини кўриш мумкин. Муаллифлар презентацияларда Jupe шаҳардан нарида дам олиш учун улар яратган чодир қанчалар қўл келишини таъкидлашдан чарчашмайди.

Jupe'га қараб, уларнинг фикрига қарши чиқиш душвор. Қизиқарли матоҳни олиб, қисқа муддатли дам олишга чиққан одам об-ҳаво инжиқлигини ўйламаса ҳам бўлаверади.

Мавзуга оид