Жамият | 13:00 / 30.01.2021
9379
3 дақиқада ўқилади

Хонободдаги 3 минг ўринли масжид қурилишига ҳисса қўшинг!

Ўзбекистоннинг турли жойларида янги қурилаётган, таъмирланаётган масжидларни кўриб кўзларимиз қувонмоқда. Ҳашар йўли билан амалга оширилаётган ишларга бош қўшаётган савобталаб кишиларнинг кўпайиб бораётгани эса ундан-да қувонарли. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда «Албатта, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган мўминларгина Аллоҳнинг уйларини обод қилурлар», дея марҳамат қилган.

Бу сафар шундай хайрли ишлардан бирини ёритиш мақсадида Андижонга ташриф буюрдик. Хонобод шаҳар Кампирровот маҳалласида 3 минг намозхонга мўлжаллаб қурилаётган «Абдулҳамид қори» жоме масжиди 800 нафар қишлоқ йигитларининг меҳнатлари билан қад кўтармоқда.

Масжид иш юритувчиси Рафиқжон Йўлдашевнинг айтишича, 2019 йилнинг сентябр ойида бошланган қурилиш ҳозиргача ҳашар йўли билан давом этиб келмоқда.

«Бугунгача ғишти, бетон, каркас ишларига ўзимизда тайёр лойиҳа ва мутахассислар борлиги учун қишлоқда истиқомат қилаётган ака-укаларимизнинг куч ва меҳнати билан масжидимиз шунчалик қад ростлади.

Айни пайтда масжидимизнинг асосий қурилиш ишлари тугалланган. Аслида лойиҳа катта бўлгани учун қурилишни уч босқичда режалаштирганмиз. Биринчи босқичда хонақоҳ ва таҳоратхона, иккинчи босқичда масжид атрофини ўраб турган айвон қисми ва кириш дарвозалари, учинчиси иккита минора эди. Аллоҳга шукр, иккита босқичдан ўтдик, яъни хонақоҳларни кўтариб, атрофдаги айвонлар том қисмлари ёпилиб бўлган. Ҳозир гумбаз ишлари кетяпти.

Энг оғир нуқтамиз, иккита минора қолган. Бунинг ҳам тўла хомашёси тайёр. Лекин бунинг интерьер масаласи, ички ва ташқи қиёфасидаги безаклари бўйича мутахассислар керак бўлган асосий ишлар қолди. Яъни қурилиш харажатининг энг юқори қисмига келди.

Шунинг учун соҳа мутахассисларини, қолаверса, Аллоҳ таолонинг байтидаги хайрли ишга илҳақ бўлган мўмин-мусулмонларни мана шу савобли ишни чиройли тарзда охирига етказишга ёрдам қўлини чўзишларини сўраб қоламиз”, - дейди масжид иш юритувчиси Рафиқжон Йўлдашев.

Маълум қилинишича, масжидда аёллар учун алоҳида намозхона ва таҳоратхона ҳам қурилмоқда.

Шунингдек, қишлоқ аҳли бу йил Қурбон ҳайитига қурилишни тамомлаш режалаштирилган ушбу жомега марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг номларини бермоқчи.

Азиз юртдошлар! Бугун қилган ҳар бир савоб амалимиз охиратимизга заминдир. Сиз азизларни ҳам ушбу хайрли ишларга чорлаб қоламиз. Аллоҳ таоло қилган эҳсонларингизнинг савобларини кўпайтириб берсин.

Хайрли ишга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун:

Масжид масъул ходими Мўйдинов Умиджон номига очилган карталар:

Uzcard: 8600 0304 4713 1156

Uzcard: 9860 0301 7686 1224

VISA: 4097 8204 1030 4429

PAYNET орқали: +99899 325-70-07

Саноат қурилиш банкининг Хонобод филиалида масжид қурилиши учун очилган ҳисоб рақами: 2021 2000 0040 0519 0001

ИНН: 202936347, МФО: 00051

Масжид иш юритувчиси Рафиқжон Йўлдашевнинг телефон рақамлари: +99899 878 56-22, +99899 325 70-07

 Элмурод Эрматов
Тасвирчи ва монтаж усталари:
Жаҳонгир Маҳмудов, Абдусалим Абдувоҳидов

Мавзуга оид