Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига янги ўринбосар тайинланди
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари Олимхон Рустамов Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг янги ўринбосари сифатида иш бошлади.
Ўзбекистон президентининг 2021 йил 29 январдаги ПҚ-4966-сонли қарори билан Олимхон Бакиевич Рустамов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Олимхон Рустамов 1966 йилда туғилган, 1989 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2005−2014 йилларда Ҳисоб палатасида бош инспектор, 2014−2016 йилларда — Навоий кон-металлургия комбинати бош директори ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2016−2017 йилларда «Ўзбекнефтгаз» раисининг иқтисодиёт ва молия бўйича ўринбосари бўлган, 2017−2019 йилларда Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.
У 2019 йил сентябрида Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари (ҳозирги Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари) лавозимига тайинланганди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, О.Рустамов янги лавозимида инвестицияларни жалб қилиш, инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг самарали мониторингини олиб бориш, ривожланиш давлат дастурлари ва инвестиция дастурлари, шу жумладан ҳудудий инвестиция дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этиш ҳамда Республика вилоятлари ва эркин иқтисодий зоналарини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга масъул бўлади.
Шунингдек, унинг вазифаларига ижтимоий соҳа, туризм ва қурилиш материаллари тармоғининг соҳавий ривожланишини мувофиқлаштириш масалалари киради.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
18:28 / 06.12.2024