Ўзбекистон | 19:06 / 10.02.2021
20545
1 дақиқада ўқилади
Гулжаҳон Йўлдошева иши бўйича 14-суд мажлиси бўлиб ўтди
8 феврал куни Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси собиқ бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева ва бошқалар устидан қўзғатилган жиноий иш юзасидан навбатдаги суд жараёни бўлиб ўтди.
Ўтган суд мажлисида янги очилган ҳолатлар юзасидан судга қўшимча гувоҳлар жалб этилиши бўйича илтимоснома киритилган эди.
Судга жалб этилган қўшимча гувоҳлар О.Нуриддинова ва Н.Камиловалар шифохонадаги ички лаборатория фаолияти бўйича кўрсатма берди. Х.Мамараимов бошқа бир гувоҳ Н.Тўраеванинг кўрсатмаларига муносабат билдирди.
Суд раиси суд мажлисига келмаган гувоҳларнинг тергов даврида берган кўрсатмаларини ўқиб эшиттирди.
Суд 2021 йил 15 февралга қадар танаффус эълон қилди.
Мавзуга оид
21:28 / 18.12.2024
Гулистон ИИБ ТБ фуқаролик низосидан жиноят иши “ясади”. Терговчи янги йилни иссиқ уйида, 50 ёшли аёл эса Россия ҳибсхонасида кутиб оладими?
21:02 / 12.12.2024
Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди
15:29 / 11.12.2024
Москвадаги ҳарбий суд терроризм бўйича деярли барча ишларни яширди
17:49 / 06.12.2024