Ўзбекистон | 10:35 / 17.02.2021
23727
1 дақиқада ўқилади

Давлат божхона қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Илҳом Мухторов Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. 16 феврал куни президентнинг шу ҳақдаги қарори имзоланган.

Илҳом Мухторович Мухторов шу кунга қадар қўмитада Давлат божхона қўмитаси Хавфларни мониторинг қилиш ва баҳолаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

У 2020 йил январида президент томонидан «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида 2019-2020 йилларда Анвар Асамов ишлаган. У 2020 йил ноябрида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосарлигига ўтказилгач, ДБҚ раиси биринчи ўринбосари лавозими бўш қолаётганди.

Мавзуга оид