Қорақалпоғистонда уч киши девор остида қолиб вафот этди
Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида 3 киши девор босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди.
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси хабар беришича, 28 феврал куни соат 12:30ларда Хўжайли тумани «Маданият» МФЙ ҳудудида яшовчи А.А.нинг эски уйини бузаётган Б.Қ., С.Л. ва Ж.Т. устига девор қулаб тушган.
Натижада учала фуқаро ҳам девор тагида қолиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳодиса ҳақида Хўжайли тумани ИИБга шу куни 13:00ларда хабар келиб тушган.
Ҳолат бўйича Хўжайли тумани ИИБ тергов бўлими Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-бўлими «а» банди билан жиноят ишини қўзғатган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг ёзида Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган «Байтқўрғон темир бетон маҳсулотлари» компаниясининг ишлаб чиқариш ҳудудида девор қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
15:30 / 30.11.2024
16 ёшли йигит «Чорсу» меҳмонхонасидан тушиб кетиб вафот этди
12:03 / 28.11.2024
Бухорода газ портлаши: бир оиладан 2 киши вафот этди, 2 киши куйиш жароҳатини олди
16:16 / 08.11.2024
Тахтиқорача довонида тош босиб қолганларнинг икки нафари венгриялик бўлган
15:54 / 07.11.2024