Сув хўжалиги вазирига яна бир ўринбосар тайинланди
Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келган Рустам Қаршиев президент қарори билан вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.
Сув хўжалиги вазирлигида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Вазирлик сайтида маълум қилинишича, Рустам Қаршиев Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган.
Рустам Қаршиев 1983 йилда туғилган. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг бакалавриатини 2005 йилда, магистратурасини 2009 йилда тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-гидротехник, селга қарши ва ўзан ростлаш иншоотлари бўйича магистрант.
Рустам Қаршиев шу пайтга қадар Сув хўжалиги вазирлигида Сув тежовчи технологияларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
У янги лавозимда Воҳиджон Аҳмаджоновни алмаштирди. 2020 йил апрелидан вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келган Аҳмаджоновнинг ишдан кетиши сабаби расман маълум қилинмаган. Унинг истеъфоси оилавий сабаб билан боғлиқ бўлиши мумкин - 2021 йилнинг 1 январига ўтар кечаси Аҳмаджонов оила аъзолари билан ўз автомобилида Қамчиқ довони бўйлаб ҳаракатланаётганида йўл транспорт ҳодисасига учради. ЙТҲ оқибатида вазир ўринбосарининг рафиқаси ва 3 ёшли қизи вафот этган, амалдорнинг ўзи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилганди.
10 март куни Азим Назаров сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
18:28 / 06.12.2024