Маҳсулотларни сертификатлаш қандай амалга оширилиши аниқлаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг «Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Norma’нинг ёзишича, низом республикада Organic ва Global G.A.P. халқаро стандартлари талабларига мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқариш, тартибга солиш ва мувофиқлаштириш тизимларини ривожлантириш, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги маҳсулотлари сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини яхшилаш, экспорт географиясини кенгайтириш мақсадида қабул қилинди.
Низом билан қуйидагилар тартибга солинади:
- органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлашни ташкил этиш;
- органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлашда ўтиш даври тартиб-таомиллари;
- мувофиқликни баҳолаш органи томонидан инспекция назоратини амалга ошириш;
- органик мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш, амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш, органик мувофиқлик сертификатини қайта расмийлаштириш тартиби.
Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш доираси қуйидагилардан иборат:
- қайта ишланмаган қишлоқ хўжалиги экинлари;
- органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш талабларига мувофиқ етиштирилган ва уларда олинган наслли ҳайвонлардан, асаларилардан, паррандалардан олинадиган маҳсулотлар (қайта ишланган маҳсулотлар бундан мустасно);
- қайта ишланган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари;
- ҳайвонлар озуқа еми сифатида қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;
- ўсимлик уруғлари ва экиш материаллари;
- қўлланиладиган ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ҳамда препаратлари.
Низом талаблари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга номувофиқ етиштирилган ҳамда қайта ишланган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига, шунингдек Global G.A.P., ISO 22000, НACCP, Нalal халқаро стандартлар талабларига асосан сертификатланган ҳамда маркировкаланган қадоқлардаги маҳсулотларга татбиқ этилмайди.
Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш тасдиқланган схема бўйича ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказилади.
Сертификатни расмийлаштириш тасдиқланган шаклда тақдим этилган ёзма ёки электрон аризага асосан мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан амалга оширилади. Мувофиқликни баҳолаш органи ариза берувчи томонидан мустақил равишда танланади.
Тасдиқланган шакллар бўйича қуйидагилар маълумотлар берилади:
- ариза берувчи фаолияти бўйича умумий маълумот;
- ишлаб чиқариш бинолари, омборхоналар, сақлаш майдонлари ва совиткичлар тавсифлари;
- тегишли йилга ишлаб чиқариш режаси.
Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар мувофиқликни баҳолаш органи томонидан 5 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Натижаларга қараб тегишли шартнома тузиш ёки шартнома тузишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиб, ариза берувчини бу ҳақда ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
Мавзуга оид
15:36 / 12.12.2024
Ўзбекистондан Россияга етказилаётган маҳсулотлар рўйхати 68 та янги позицияга кўпайди
14:06 / 12.12.2024
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 16 фоизга ошди
14:20 / 09.12.2024
Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасида фаолият юритувчи 10 та илмий лаборатория очилади
15:36 / 07.12.2024