Жаҳон | 16:25 / 13.03.2021
62277
2 дақиқада ўқилади

Ўқитувчиларга энг кўп маош қайси давлатда берилиши маълум қилинди

Фото: Reuters

Дунёнинг турли мамлакатларидаги ўқитувчиларнинг ойлик маошлари миқдори эълон қилинди. Машаққатли касб эгаларига энг кўп ҳақ тўланадиган давлат, кутилмаганда, Люксембург бўлиб чиқди.

Қайд этилишича, Европа марказида жойлашган ушбу мамлакатда ўқитувчилар йилига ўртача 68 120 АҚШ доллари ишлаб топади. Ундан кейинги ўринда 52 863 доллар билан энг бой ва қиммат давлатлардан бири Швейцария турибди. Юқори учликни Германия якунлаб берган – 51 583 доллари.

Топ-10да Дания (45 908 доллар), АҚШ (42 255 доллар), Норвегия (40 814 доллар), Австралия (39 819 доллар) ва Канада (39 511 доллар) бор. Осиё қитъасида эса, педагогларга энг катта маош Японияда тўланади – йилига 28 101 доллар. Ундан кейинги ўринда Жанубий Корея (26 910 доллар). Осиёнинг бошқа мамлакатлари ва МДҲ давлатлари ҳақида маълумот берилмаган.

Дарвоқе, ўқитувчиларга тўланадиган маош ва мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажми ўртасида ўзаро боғлиқлик борлиги ажабланарли эмас. Масалан, Люксембургда кишига бошига ялпи ички маҳсулот – 101 640 АҚШ доллари. Кучли учликдаги Швейцарияники 61 902 доллар бўлса, Германияда бу кўрсаткич - 47 092 доллар.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2021 йил 1 мартдан бошлаб бошқа ҳудудлардан жалб этилган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинди.

Мавзуга оид