Жаҳон | 21:13 / 19.03.2021
3871
1 дақиқада ўқилади

British Airways Лондондаги бош қароргоҳини сотиш ҳақида ўйламоқда

Офиснинг сотилиши пандемия даврида зарар кўрган компаниянинг молиявий ҳолатига ижобий таъсир қилиши мумкин.

Фото: Reuters

British Airways авиакомпанияси Лондондаги бош қароргоҳини сотиш ҳақида ўйламоқда, деб ёзади Bloomberg. Ходимларнинг бир қисми масофадан ишлашга ўтгани сабабли авиакомпанияга бунчалик катта офис макони керак бўлмай қолган.

Офиснинг сотилиши пандемия даврида зарар кўрган компаниянинг молиявий ҳолатига ижобий таъсир қилиши мумкин.

Waterside биноси 1998 йилда қурилган ва 200 млн фунт стерлинг деб баҳоланган. Компания бинонинг қийматини баҳолаш учун кўчмас мулк соҳасидаги экспертларни ёллагани айтилмоқда.

Авиакомпания эски самолётларни фойдаланишдан олиб ташлаган ва пандемия сабабли пайдо бўлган қийинчиликларни бартараф этиш мақсадида минглаб иш ўринларини қисқартирганди.

Мавзуга оид