JICA қарзлари бўйича тўловларни амалга ошириш кўрсаткичлари тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги иштирокида «Ўзбекистонда коронавирус Covid-19 пандемиясига қарши шошилинч чоралар кўриш» ҳамда «Ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.
Президентнинг 2020 йил 22 апрелдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, республика бюджети харажатларини молиялаштириш мақсадида Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг кредитлари қуйидаги шартларда жалб этилади:
«Ўзбекистонда коронавирус Covid-19 пандемиясига қарши шошилинч чоралар кўриш» лойиҳаси доирасида 15 йил муддатга, шу жумладан 4 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 0,01 фоизда 15,0 млрд япон иенаси миқдорида;
«Ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси бўйича 25 йил муддатга, шу жумладан 7 йиллик имтиёзли давр билан 6 ойлик LIBOR + 1,1 фоизда 195,0 млн АҚШ доллари миқдорида.
Қарор билан иккала лойиҳа бўйича асосий қарзни қайтариш, фоиз ва бир марталик тўлов бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадваллари тасдиқланди.
Молия вазирлиги лойиҳаларни амалга ошириш, кредитлар бўйича тўловларни ўз вақтида тўлаш бўйича масъул этиб тайинланди.
Мавзуга оид
12:13 / 25.12.2024
“Ўзбекистондаги носвойлардан 10 хил заҳарли модда аниқладик” — Япониядаги ўзбек олими янги тадқиқоти ҳақида
10:19 / 25.12.2024
Чиқиндидан қарзни тўлаш учун фуқароларга 5 кун муддат берилади
20:50 / 23.12.2024
Японияда сунъий гравитацияга эга Ой мажмуаси прототипи қурилади
20:28 / 23.12.2024