АҚШ президенти Россия таҳдиди туфайли фавқулодда вазият режимини эълон қилди
АҚШда бундай фавқулодда вазият режимларини жорий этиш мамлакат президентига у ёки бу муаммони ҳал қилиш бўйича қўшимча чоралар қабул қилиш имконини беради.
АҚШ президенти Жо Байден Россиянинг "зарар етказувчи ҳаракатлари" туфайли фавқулодда вазият режимини жорий этди.
"Мен, АҚШ президенти Жо Байден Россия ҳукуматининг зарар етказувчи мазкур ҳаракатлари, жумладан, АҚШда эркин ва ҳалол сайловлар ўтказилишига халақит бериш (...) миллий хавфсизликка, АҚШ ташқи сиёсати ва иқтисодиётига ғайриоддий ва юқори даражада таҳдид уйғотади деб ҳисоблайман. Шу боис бу таҳдидга қарши курашиш учун миллий фавқулодда вазият режимини эълон қиламан", - дейилади Америка раҳбарининг фармонида.
АҚШда бундай фавқулодда вазият режимларини жорий этиш мамлакат президентига у ёки бу муаммони ҳал қилиш бўйича қўшимча чоралар қабул қилиш имконини беради.
Ҳозирда АҚШда 30дан ортиқ ана шундай режимлар амал қилади.
Пайшанба куни АҚШ ҳукумати Россияга қарши янги санкциялар киритилганини эълон қилди.