Жаҳон | 18:10 / 16.04.2021
17445
1 дақиқада ўқилади

Зеленский Қрим ва Донбасс Чернобилдан ҳам ёмонроқ аҳволга тушишини айтди

 Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Қрим ва Донбасс Украинасиз бахтли бўла олмайди.

Фото: STR/AFP

Украина президенти Владимир Зеленский Қрим ва Донбасснинг тақдири Чернобилникидан ҳам ёмонроқ бўлишини башорат қилди. У бу ҳақда Le Figaro газетасига берган интервьюсида айтди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Қрим ва Донбасс Украинасиз бахтли бўла олмайди. У «илмий ривожланиш, йирик корхоналар, осмонўпар бинолари йўқ» Абхазия ва Днестрбўйини мисол келтирди. У ерда бахт йўқлиги учун одамлар кетиб қолишяпти, деди Украина президенти.

«Булар "ўлик" ҳудуд бўлади. Бу Чернобилдан ҳам ёмонроқ бўлади. Чунки ҳатто Чернобилга ҳам туристлар келади. Улар эса афсуски, "ўлик" ҳудудлар бўлади», — деди Зеленский.

Зеленский март охирларида Қримни озод қилиш ва қайтариш стратегиясини тасдиқлаганди.

Мавзуга оид