Спорт | 19:44 / 17.04.2021
12438
1 дақиқада ўқилади

ПФЛ чемпионат ўйинларида карантин қоидаларига риоя қилишга киришди

Ўзбекистонда коронавирус қайд этилиши ҳолатлари кескин ошаётгани сабабли 18 апрелдан карантин қоидалари кучайтирилиши маълум қилинди. 

Профессионал футбол лигаси ҳам карантин тартибига амал қилган ҳолда бугун, 17 апрелдан миллий чемпионат ўйинларида тиббий назоратга жиддий эътибор қаратишга киришди. 

Про лиганинг 5-туридан ўрин олган «Нефтчи» — «Хоразм» баҳсида стадионга ташриф буюрган мухлисларнинг масофа сақлаб ўтиришлари учун ўриндиқлар алоҳида белгилаб, ажратиб чиқилди. 

Шунингдек, стадионга кираётган томошабинларнинг ҳарорати ўлчаниб, уларнинг тиббий ниқобда бўлишлари талаб қилинмоқда. Беллашув давомида ҳам мухлисларнинг ижтимоий масофани сақлашларига алоҳида эътибор қаратилиши кўзда тутилган.

Мавзуга оид