Жаҳон | 15:27 / 22.04.2021
11576
1 дақиқада ўқилади

Марсда илк марта кислород ишлаб чиқарилди

 Қурилма 5,4 грамм кислород олишга эришган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашига кўра, бу инсоннинг ўн дақиқа нафас олиши учун етарли бўлади.

Фото: NASA / JPL-Caltech/MSSS

Perseverancе ровери бортидаги тажриба қурилмаси Марсда кислород ишлаб чиқарди. Бу ҳақда NASA хабар берди.

MOXIE қурилмаси углерод диоксиди молекулаларидан кислород атомларини ажратиб олади ва атмосферага чиқаради.

Хабарда айтилишича, 5,4 грамм кислород олишга эришилган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашига кўра, бу инсоннинг ўн дақиқа нафас олиши учун етарли бўлади.

Қайд этилишича, қурилма бир соатда ўн граммгача кислород ишлаб чиқаради.

Марсда атмосфера босими Ердагидан 170 марта кичик бўлиб, бунинг натижасида Қизил сайёрада ис гази миқдори 95 фоиздан кўпроқни ташкил этади.

 Perseverancе ровери Марсга 19 февралда қўнганди.

Мавзуга оид