Абдуқаҳҳор Муллажонов Сирдарё вилояти прокурорига ўринбосар бўлди
Марказий банкнинг собиқ раҳбари Файзулла Муллажоновнинг иккинчи ўғли Сирдарё вилояти прокурорига ўринбосар бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғи билан адлия катта маслаҳатчиси Абдуқаҳҳор Файзуллоевич Муллажанов Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Абдуқаҳҳор Муллажанов 1976 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирда юридик университет) тамомлаган.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2002 йилда Мирзо Улуғбек тумани прокуратурасида бошлаб, Тошкент шаҳар прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2004 йилдан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта терговчиси, кейинроқ Сергели туман прокурори лавозимларида фаолият юритган.
2017-2018 йилларда Бектемир тумани прокурори лавозимида ишлаган.
У 2018 йил июлида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланиб, шу кунга қадар ушбу лавозимда ишлаб келаётганди.
Маълумот учун, Абдуқаҳҳор Муллажонов Ўзбекистон Марказий банкига 1991 йилдан 2017 йил майига қадар (вафотигача) раҳбарлик қилган Файзулла Муллажоновнинг иккинчи ўғлидир.
Бундан аввалроқ, 2021 йил мартида Файзулла Муллажоновнинг катта ўғли Абдумажид Муллажонов Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
18:28 / 06.12.2024