Жаҳон | 20:44 / 28.04.2021
8359
1 дақиқада ўқилади

Европарламент Россияни SWIFT тўлов тизимидан узиб қўйишни таклиф қилмоқда

Россия банкининг билдиришича, мамлакат кредит ташкилотларининг халқаро терминаллардан узиб қўйилиши эҳтимоли учун махсус тизим аллақачон ишлаб чиқилган.

Фото: alexfan32/Shutterstock/FOTODOM

«Украинага нисбатан тажовуз давом этадиган бўлса», Россияни SWIFT тўлов тизимидан узиб қўйиш ҳамда унинг нефт ва газидан воз кечиш лозим. Европарламент резолюцияси лойиҳасида ана шундай таклиф билдирилди.

Бундан ташқари, Россия ҳукуматига яқин бўлган бизнесменлар ва уларнинг оила аъзолари активларини музлатиш ҳамда визаларини бекор қилиш таклиф этилган.

Европарламент резолюциялари мажбурий эмас, балки тавсиявий тусга эга. Аммо Евроиттифоқнинг бошқа институтлари депутатлар фикрини инобатга олиши лозим.

Россия банкининг билдиришича, мамлакат кредит ташкилотларининг халқаро терминаллардан узиб қўйилиши эҳтимоли учун махсус тизим аллақачон ишлаб чиқилган.

SWIFT — банклараро маълумот алмашиш ва тўловларни амалга ошириш тизими бўлиб, унга дунёнинг деярли барча мамлакатларидаги 11 мингдан ортиқ йирик ташкилот уланган.

Мавзуга оид