Жамият | 15:16 / 03.05.2021
5589
2 дақиқада ўқилади

UZEX: Апрель ойидаги асосий ўзгаришлар

2021 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида жами 25,0 трлн сўмлик битимлар тузилди ва ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 56 фоизга га кўпдир. Бунда, тузилган битимлар ҳажмининг 88,4 фоизини биржа савдоларига, қолган қисми эса электрон тижорат савдо тизимлари, шу жумладан кўргазма-ярмарка савдолари, электрон давлат харидлари, авторақам ва мобиль рақам онлайн аукционларига тўғри келади.

Жорий йил апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ очиқ биржа савдоларига янги турдаги маҳсулотларни жалб қилиш ишлари амалга оширилди.

Жорий йил апрель ойида “Навоийазот” АЖ ҳам биржа савдолари орқали 4539 тонна поливинилхлорид (ПВХ)ни маҳсулотнинг бир тоннаси учун ўртача 16,2 млн сўмдан ва 147 тонна формалинни ўртача 2,9 млн сўмдан сотди.

Шунингдек, ўтган ойда биржа савдолари орқали 220 кг кумуш сотилди. Ўтказилган биржа савдолари якунларига кўра 1 грамм кумушнинг ўртача нархи 8700 сўмни ташкил этди.

Биржанинг котировкалаш варағига киритилган янги турдаги маҳсулотлар бўйича биржадаги нархлар талаб ва таклиф бозор қонунлари асосида шаклланди. Ўз навбатида, тадбиркорлик субъектлари мазкур товар ресурсларидан эркин фойдаланишга, сотувчи корхоналар эса шаффоф биржа савдолари эвазига қўшимча даромад олишга муваффақ бўлишди.

“ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими

Мавзуга оид