Ўзбекистон | 14:38 / 06.05.2021
2376
1 дақиқада ўқилади

ДХА Тўрақўрғонда сайёр хизмат кўрсатди

Давлат хизматлари агентлиги томонидан Тўрақўрғон туманининг Порлоқ, Қуймазор, Ёртепа маҳаллаларида сайёр хизмат кўрсатилди.

Сайёр қабулда уй-жой, кадастр, коммунал соҳага доир 20 га яқин мурожаатлар қабул қилинган бўлса, уларнинг 12 таси ўз жойида бартараф этилди. Қолган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

Қабул давомида аҳоли ҳамда мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларига сайёр хизмат кўрсатилди. Унда тумандаги 39-умумтаълим мактаби битирувчиларига ДХМлардаги хизматлардан масофадан туриб фойдаланиш имконини берувчи электрон рақамли имзо калитлари олиб берилди. Шу куни 65 нафар ўқувчига электрон рақамли имзо калитлари олиб берилган бўлса, яна 20 нафар фуқарога фарзандини боғчага навбатга қўйиш, нафақа ва пенсия миқдорини аниқлаш, кадастр паспортини шакллантириш ҳамда коммунал соҳага доир хизматлар кўрсатилди.

Мавзуга оид