Ўзбекистон | 08:44 / 11.05.2021
2502
2 дақиқада ўқилади

Тўрткўлда оғуфуруш тўхтатиб қолинди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари ва ДХХ ҳамкорлигида Тўрткўл туманида тезкор тадбир ўтказилган. Унда салкам 100 грамм «опий» гиёҳванд моддасини олиб кетаётган оғуфуруш тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Божхона бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, аввалдан кузатувга олинган фуқаро Ч.А. бошқарувидаги «Нексия» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилган. Натижада, ушбу шахснинг чўнтагида жами 3 дона полиэтилен ўрамда  «опий» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Шунингдек, автотранспорт воситаси юкхонасидаги эҳтиёт қисмлар сумкаси ичига яширилган 1 дона электрон тарози ва 1 литр сиғимли газ баллон ҳам ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Экспертиза-криминалистика бошқармасининг хулосасига кўра, ушбу гиёҳвандлик моддалар соф оғирлиги 99,42 граммни ташкил этувчи «опий» эканлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид