Жамият | 19:00 / 17.05.2021
44992
2 дақиқада ўқилади

Пулсиз, таниш-билишсиз кўтарилган йигитлар: SUBYEKTIV'да – вайнерлар билан суҳбат

Медиамаконда бачканаликдан йироқ, халқчил сатира бўшлиғини тўлдираётган бу ёшлар – SUBYEKTIV'нинг галдаги меҳмонлари.

Яқин-яқин замонларгача оммага фақат телевидение ва катта экранлар орқали танилиш мумкин эди. Бунинг учун кастинглардан ўтиш, таниш-билиш, продюсер ва каттагина пул керак бўларди. Бугун эса машҳурликка эришиш учун телефон бўлса кифоя.

SUBYEKTIV лойиҳасининг навбатдаги меҳмонлари вайнчилар (юмор ва сатира йўналишида қисқа видео олувчилар) бўлишини билганда, кўпчилик: «Нима қиласизлар уларни чақириб, бекорчилар-ку, улардан нима ҳам чиқарди» қабилида муносабат билдиришди.

Бундай салбий муносабатга қарамай, бугун вайнчиларни юз минглаб инсонлар томоша қиляпти. Ва улар ҳозирги кунда анча-мунча касб эгаларидан кўра кўпроқ даромад топишади

Хўш, вайнчилар аслида ким? Уларнинг фикрлаш доираси қандай ва наҳотки улардан ҳалққа ҳеч қандай манфаат тегмаса? Шу каби саволларга жавобни SUBYEKTIV'нинг янги сонидан топасиз.

Кўрсатувимиз меҳмонлари Тимур Алихонов, Фарҳод Маннопов (Mittivine) ва Улуғбек Шодибековлар (Mitti.me) бўлишди.

Кўрсатувни юқоридаги видео ёки SUBYEKTIV'нинг YouTube'даги саҳифасида томоша қилинг.

Жамшидхон Зиёхонов суҳбатлашди.
Тасвирчи – Муҳаммаджон Ғаниев.

Монтаж усталари – Муҳаммаджон Ғаниев, Жамшидхон Зиёхонов.

Мавзуга оид