Жаҳон | 17:32 / 05.06.2021
8543
1 дақиқада ўқилади

Буркина-Фасода жангарилар 100га яқин кишини ўлдирди

Буркина-Фасо ҳукумати мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди.

Буркина-Фасо шимоли-шарқидаги Солхан қишлоғига жангарилар ҳужум қилиши оқибатида 100га яқин киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Агентликнинг ёзишича, ҳужум қилганлар уйлар ва маҳаллий бозорга ўт қўйган.

Буркина-Фасо ҳукумати мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди.

Аввалроқ Agence France-Presse агентлиги мамлакат шимолидаги Тадарят қишлоғига уюштирилган ҳужум натижасида 14 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилганди.

Мавзуга оид