Жаҳон | 18:36 / 15.06.2021
10392
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Илҳом Алиев билан бирга Шушага борди

Туркия президенти Ражаб Эрдўған Озарбойжонга борди. У Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан бирга Қорабоғ учун урушлар вақтида қайтиб олинган муҳим шаҳар Шушага борди. У Қорабоғ маркази Хонкелдидан 10 км узоқда жойлашган.

Туркия етакчиси икки кун давомида Озарбойжонда бўлишни режалаштирмоқда. Бу вақтда Туркия ва Озарбойжон ўртасида икки мамлакат муносабатлари тарихида энг катталаридан бири бўлиши кутилаётган келишув имзоланади.

«Бу ташриф Туркия ва Озарбойжон ўртасидаги муносабатларни янада яхшилайди. Кавказ тарихи ишонч ва мардлик билан ёзилиши керак», деган Туркия президенти расмий вакили Иброҳим Колин.

Эрдўғанни Шушада тантанали кутиб олинди ва шаҳар бўйлаб Алиев билан бирга айланди. У Шушада Туркия консуллиги очилишини маълум қилди. Шунингдек, Эрдўған Арманистон билан муносабатларни яхшилаш учун қўлидан келган барча нарсани қилишини айтди.

Мавзуга оид