Ўзбекистон | 09:39 / 17.06.2021
2789
2 дақиқада ўқилади

Қаршидаги боғда талончилик қилган шахсларга жиноий иш қўзғатилди

Қарши шаҳрида жойлашган истироҳат боғида фуқароларнинг телефони, пуллари ва велосипедларини тортиб олган талончиларга жиноий қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Қаршида яшовчи Х.Б. шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз мурожаатида 2021 йил 7 июнь куни соат 6:30ларда Алишер Навоий номли истироҳат боғида ободонлаштириш ишларини бажараётган вақтида олдига шаҳарнинг 3-митти туманида яшовчи, муқаддам судланган К.Б. ва Ф.Ю. маст ҳолда келиб уни уриб чўнтагидаги 1,5 миллион сўмлик «Samsung Galaxy 4» русумли телефонини тортиб олганини маълум қилган.

Бундан ташқари, талончилар ўша куни соат 11:00ларда шу истироҳат боғида Қарши тумани «Пахтазор» МФЙда яшовчилар Қ.Д.нинг 280 минг сўмлик велосипеди ҳамда вояга етмаган М.С.га тегишли бўлган 300 минг сўмлик велосипедни зўрлик билан тортиб олиб кетган.

Қайд этилишича, талончилардан фуқароларнинг мол-мулклари далилий ашё сифатида олиниб, ҳолат юзасидан уларга нисбатан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид