Сенатда янги қўмита ташкил этилди
Бугун, 25 июнь куни Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Сенаторлар кун тартибидаги биринчи масала Сенатнинг давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.
“Мажлисда сенаторлар томонидан мамлакатимиздаги ўзгариш ва янгиланиш жараёнлари, олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳиятини халқимизга тўғри ва тўлиқ тушунтириш, миллий ахборот маконини холис ва асосли маълумотлар билан тўйинтириш зарурати ахборот сиёсати ҳамда очиқликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар, тизимли назорат, жумладан, парламент назорати муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди”, дейилади Сенат хабарида.
Мажлисда Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Мазкур қўмитанинг вазифаларига эътибор қаратилди.
Қўмита давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириб боради ва бу борада доимий назоратни амалга оширади.
Мажлисда сенатор Фарҳод Боқиев мазкур қўмита раисининг ўринбосари этиб сайланди. Масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Мавзуга оид
14:55 / 22.12.2024
Жисмоний шахсларга ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
17:20 / 18.12.2024
Келгуси йилда таълим ва фан соҳасига 86,3 трлн сўм йўналтирилади — Танзила Норбоева
14:50 / 18.12.2024
Сенат 2025 йилга мўлжалланган давлат бюджетини маъқуллади
15:48 / 20.11.2024