Ўзбекистон | 11:41 / 01.07.2021
5208
2 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура ҳузурида Хавфларни баҳолаш маркази ташкил этилди

Фото: Рамиз Бахтияров

Президент фармони билан Ўзбекистоннинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.

Фармонга кўра, ҳар уч йилда бир марта миллий даражада жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликлар баҳоланади.

2022 йилда халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий давлатлар мутахассислари ҳамда соҳадаги етакчи олимлар иштирокида “Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш: замонавий таҳдидлар ва уларга қарши курашишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ахборотни тўплаш ва унга ишлов бериш бўлими негизида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Хавфларни баҳолаш маркази ташкил этилди.

Пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ шубҳали операцияларни таҳлил қилиш орқали жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. 

Шунингдек, янги таҳрирдаги “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Мавзуга оид