Ўзбекистон | 13:56 / 03.07.2021
6590
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятида «маҳаллабай» марказлари иш бошлайди – Ҳукумат қарори 

Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллабай ишлаш марказлари фаолиятини  ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Фото: KUN.UZ

Президентнинг "Самарқанд вилоятида эксперимент тариқасида маҳаллабай ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Самарқанд вилоятида туман (шаҳар) ҳокимликлари таъсисчилигида давлат муассасаси шаклида маҳаллабай ишлаш марказлари ташкил этилди.

Марказлар фаолияти Паст Дарғом, Ургут ва Булунғур туманларида жорий йил 1 июндан бошлаб ташкил этилган, Самарқанд вилоятининг қолган туман (шаҳар)ларида - 1 августга қадар ташкил этилади.

Қуйидагилар уларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • аҳоли бандлигини таъминлаш ва доимий даромад манбаини яратиш орқали камбағалликни қисқартириш;
  • маҳаллабай ишлаш асосида тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш;
  • маҳалладаги инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш ва бошқалар.

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • маҳаллабай ишлаш маркази намунавий низоми ва ташкилий тузилмаси;
  • маҳаллабай ишлаш марказлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси бўйича разрядлари.

Самарқанд вилояти ҳокимлигига туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан намунавий низом ва ташкилий тузилма асосида маҳаллабай ишлаш марказининг устави ва ташкилий тузилмаси тасдиқланишини таъминлаш топширилди.

Мавзуга оид