АҚШда қаришга қарши дори ишлаб чиқилди
АҚШда қариш ва жароҳатларнинг баъзи ножўя таъсирларини камайтирувчи таблетка ишлаб чиқилди. Ушбу восита 2022 йилда ҳарбийларда синовдан ўтказилади. Синовлар муваффақиятли якунланса, дори воситаси кенг омма учун ишлаб чиқарилади.
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Тим Хокинснинг маълум қилишича, дорининг хавфсизлиги ва дозасини аниқлаш бўйича дастлабки синовлар якунланди. Унинг таъкидлашича, таблетка инсонга таъсир кўрсата оладиган молекулага асосланган.
“Гап қўшинларимизнинг жанговар тайёрлигини ёш билан боғлиқ ҳолда пасайиб борувчи кўрсаткичларни ошириш ҳақида бормоқда. Биз таблетка кўринишидаги озиқавий қўшимчаларни ишлаб чиқиш бўйича етакчи клиник тадқиқот институтлари билан ҳамкорлик қилмоқдамиз. Ушбу таблеткаларни фуқаролик ва ҳарбий мақсадларда қўллаш мумкин. Уларнинг устунлиги шундаки, улар инсон унумдорлигини оширади, мисол учун юқори бардошлик ва жароҳатлардан кейин тезроқ тикланишни таъминлайди”, деб айтган Хокинс.
Маълум қилинишича, ушбу восита ёш ошгани сари пасайиб борувчи NAD+ коферменти даражасини оширади. Ушбу кофермент даражасининг пасайиши ёш билан боғлиқ касалликлар ривожланишига олиб келади. Иммун тизимга турли хавфларга жавоб бериш учун энергия етишмай қолади. Бунинг оқибатида гормонал оғишиш юз беради ва сурункали толиқиш пайдо бўлади.
Мавзуга оид
22:10 / 23.12.2024
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
19:00 / 23.12.2024
Трамп: АҚШ ҳукумати расман фақат иккита жинсни - эркак ва аёлни тан олади
18:12 / 23.12.2024
Байден ўлимга ҳукм этилган 37 нафар маҳбуснинг жазосини енгиллаштирди
17:17 / 23.12.2024